locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳоссам Ҳассан: «Иккинчи голда ҳимоямиз ачинарли тарзда ҳаракат қилди»

Ҳассан Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳоссам Ҳассан: «Иккинчи голда ҳимоямиз ачинарли тарзда ҳаракат қилди»
Фото: ЎФА

Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Индивидуал хатолар Ўзбекистонга мағлуб бўлишимизга сабаб бўлди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда биз яхши ҳаракат қилгандик.

Ўртоқлик ўйинлари хатолардан хулоса чиқариш ва улардан тўғри сабоқ олишда катта аҳамиятга эга. Айниқса, жамоангизда асосий ўйинчилар йўқ бўлса, бу янада муҳим. Биз 8 та асосий футболчиларимизсиз ҳаракат қилдик. Бироқ Марван Усмон, Осама Фаисал, Залака, Маҳмуд Сабер каби янги номларни ҳам синовдан ўтказиб олдик.

Ўзбекистон — иқтидорли футболчиларга эга кучли жамоа. Айнан мана шу йигитлар миллий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Бироқ биз шундай рақибга қарши илк голда эътиборсизлик қилдик ва иккинчи голда ҳимоямиз ачинарли тарзда ҳаракат қилди”, — деди 59 ёшли мутахассис.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг