locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оскар юраги билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилди

Футболчи велотренажорда машқ қилаётганда ҳушидан кетган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оскар юраги билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилди
ФОТО: Getty images

Собиқ “Челси” ва ҳозирда Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Оскар юраги билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматига таяиб Globo нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчи велотренажорда машқ қилаётганда ҳушидан кетган ва тахминан икки дақиқа ўзига келмаган.

Аввалги текширувларда унинг юрагида ўзгаришлар аниқланган бўлиб, август ойидан буён кардиолог назорати остида бўлган. Футболчи оиласига агар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар жиддийлашса, фаолиятини якунлашини билдирган.

Ҳозирда Оскар шифохонада барқарор ҳолатда. Шунингдек, қўшимча текширувлар олиб борилмоқда. Клуб хабарига кўра, янги маълумотлар тиббий гуруҳ томонидан тасдиқлангач эълон қилинади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг