locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оскар шифохонадан чиқди — «Сан-Паулу» футболчининг аҳволи ҳақида расмий маълумот берди

Аввалроқ бразилиялик яримҳимоячи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оскар шифохонадан чиқди — «Сан-Паулу» футболчининг аҳволи ҳақида расмий маълумот берди
ФОТО: Getty Images

Лондондаги «Челси» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Бразилиянинг «Сан-Паулу» жамоасида тўп сураётган Оскар шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда клуб X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Футболчи 12 ноябрь куни юрак билан боғлиқ муаммолар аниқлангач, режалаштирилган тиббий кўрик давомида шифохонага ётқизилган эди.

«Оскар якшанба куни шифохонадан чиқарилди. Футболчи текширув вақтида юрак фаолиятидаги ўзгаришлар сабаб пайдо бўлган асоратлар туфайли шифохонага ётқизилганди.

Касалхонада ўтказилган кенг қамровли текширув футболчида вазовагал ҳушдан кетиш ҳолати кузатилганини тасдиқлади. У бутун даволаниш жараёни давомида барқарор ҳолатда бўлди ва ўзини яхши ҳис қилди. Энди спортчи шифокорлар белгилаган бир неча кунлик дам олиш тартибига амал қилади», — дейилади клуб баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг