locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оскар профессионал фаолиятини якунлаши мумкин

Бразилиялик футболчи ҳозирда касалхонага ётқизилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оскар профессионал фаолиятини якунлаши мумкин
ФОТО: Getty Images

Лондонинг «Челси» клуби собиқ футболчиси Оскар юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб касалхонага ётқизилгач, фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақда Globo хабар берди.

Манбага кўра, аниқланган юрак муаммоси футболчи ҳаётига хавф туғдирмайди ва дори воситалари орқали даволаниши мумкин. 34 ёшли футболчи оиласи билан биргаликда профессионал футболни тарк этиш ёки фаолиятини давом эттириш масаласини муҳокама қилмоқда. Энг эҳтимолий вариант — Оскарнинг спортдан кетиши.

Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячининг соғлиғидаги муаммо режалаштирилган тиббий кўрик чоғида аниқланган. Машқлар вақтида Оскар ҳушидан кетиб қолган ва тахминан икки дақиқа ўзига келмаган.

Маълумот учун, Оскар профессионал фаолияти давомида «Интернасионал», «Шанхай Порт» ва «Челси» клубларида тўп сурган, лондонликлар сафида Англия чемпионига айланган. 2025 йил 3 январдан буён у «Сан-Паулу» футболчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2027 йил 31 декабргача амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг