locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оскар фаолиятини якунлашга қарор қилди — манба

Аввалроқ футболчида юрак билан боғлиқ муаммолар аниқланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оскар фаолиятини якунлашга қарор қилди — манба
ФОТО: Getty Images

34 ёшли «Сан-Паулу» яримҳимоячиси Оскар футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда ESPN Brasil нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Сан-Паулу» клуб раҳбарияти Оскар билан учрашиб, унинг келажакдаги режаларини билиб олишни режалаштирмоқда. Бразилия клуби футболчини клуб тизимида ишлашга таклиф қилиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. «Сан-Паулу» Оскарнинг қайтиш муддати учун ҳеч қандай deadline қўймаган — у келажаги ҳақида ўйлаш учун ўзи зарур деб билганча вақт олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябр куни Оскар клуб машғулот базасида ўтказилган режалаштирилган тиббий кўрик вақтида ҳушидан кетган эди. Текширувдан сўнг унда юрак билан боғлиқ муаммолар аниқланган.

Оскар 2012–2017 йилларда «Челси» сафида ўйнаган ва лондонликлар билан Англия чемпиони бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг