locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оскар Бобб «Фулҳем»га ўтишига яқин — манба

Норвегиялик ҳужумчи «Ман Сити»ни тарк этмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Оскар Бобб «Фулҳем»га ўтишига яқин. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, лондонликлар футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. Энди трансферни якунлаш учун клублар ўртасида музокаралар ўтказилиши керак. «Фулҳем» Боббни Адам Траоренинг ўрнига кўриб чиқмоқда.

Кутилишича, Траоре фаолиятини «Вест Ҳем Юнайтед»да давом эттиради. «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола эса Бобб клубни тарк этишни истаяпти, деб ишонч билдирган.

Жорий клуб мавсумида Оскар Бобб 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг ҳозирги бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг