Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ОФКнинг 18 та номинация бўйича 2025 йилдаги энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Саудиялик Салим ад-Довсарий ОФК талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси, япониялик Хана Такахаси эса йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди.
Довсарий 2022 йилда ҳам Осиёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. У икки марта ОФКнинг энг яхши футболчиси бўлган илк саудиялик футболчига, шунингдек, бу ютуқни икки марта қўлга киритган тўртинчи осиёлик футболчига (Ҳидетоши Накада, Акрам Афиф ва Сервер Жепаровдан кейин) айланди.
Ли Кан Ин ОФК талқинига кўра қитъанинг хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисига айланди.
Энг яхши ёш ўйинчи соврини Австралия U-20 жамоаси билан қитъа чемпионлигини қўлга киритган Алекс Бадолатога насиб этди. Номзодлар қаторида Ўзбекистон U-17 жамоаси етакчиларидан бири Садриддин Ҳасанов ҳам бор эди.