locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал»да дерби олдидан катта йўқотишлар бор

Ўйин Ғузорда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал»да дерби олдидан катта йўқотишлар бор
Фото: Машал ПФК

Эртага воҳа дербиси – “Машъал” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги беллашув олдидан янги хабар. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, “Машъал” муҳим тўқнашувга асосий таркибнинг бир нечта етакчи футболчисиз тайёрланмоқда.

Дарвозабон Достон Тўхтабоев, ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов, шунингдек ярим ҳимоячилар Жавоҳир Абдуалимов ва Дилшод Раҳматуллаев дербида жамоага ёрдам бера олмайди.

Бош мураббий Отабек Нарзуллаев учун бу жиддий йўқотиш ҳисобланади. Шунга қарамай, у мавжуд таркибга ишониб, мухлислар олдида муносиб ўйин кўрсатишга интилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг