locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Австралияни ишончли ҳисобда мағлуб қилди

Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида D гуруҳида 3-тур ўйини бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Австралияни ишончли ҳисобда мағлуб қилди
photo: UFA

Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида D гуруҳида 3-тур ўйини бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U17 жамоаси Австралия билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миркомил Муродов ва Ахрор Равшанбеков голларга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Сергей Чигодаев жамоаси 6 очко билан гуруҳда пешқадам сифатида кейинги босқичга чиқди.

Аввалроқ ўзбекистонлик футболчилар Қатарда ўтадиган кичик мундиалга ҳам йўлланма олишганди.

Осиё кубоги U-17
D гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон — Австралия 2:0
Голлар: Миркомил Муродов 28, Ахрор Равшанбеков 45
Ўзбекистон — Олимжон Шомуродов, Муҳаммад Ҳакимов, Муҳаммад Маматов, Амирхон Эркинов, Ислом Равшанов, Сухроб Садиржонов, Миржамол Анваров, Ахрор Равшанбеков, Адис Абдунабиев, Лазиз Абдураимов, Абубакир Раҳимов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг