Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Вьетнамни ҳам мағлуб этди
Энди улар ўз юришини плей-офф босқичида давом эттиради.
Фото: ЎФА
Осиё ўйинлари гуруҳ босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон U-23 ва Виетнам U-23 миллий жамоалари ўзаро куч синашди.
Унда ўзбекистонлик футболчилар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги барча 3 та ўйинда ҳам зафар қучиб, юз фоизлик натижа қайд этди. Энди улар ўз юришини плей-офф босқичида давом эттиради.
Осиё ўйинлари.
Гуруҳ босқичи, 3-тур.
Виетнам — Ўзбекистон 0:2
Голлар: Ўринбоев 5, Ибраимов 67.