Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 жамоаси чоракфиналда Саудия Арабистонига қарши ўйнайди
Учрашув 25 сентябр Тошкент вақти билан соат 10:00 да старт олади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади
"Д" гуруҳидан ўрин олган Корея Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда корейслар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланишди.
Вакилларимиз ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушадиган бўлишди. Учрашув 25 сентябр Тошкент вақти билан соат 10:00 да "Мизуҳо" стадионида старт олади.