Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар жамоаси Хиой билан дуранг ўйнади
Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг 3-турида Гонконгга қарши майдонга тушади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган учрашувда Хитой терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда дастлаб Холида Дадабоева 41-дақиқада Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ Хитой вакили Жан Лин Янг 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, Котрина Калбайт шогирдлари гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувдан сўнг 2 очко жамғарди ва ҳозирда “Г” гуруҳида 2-ўринда бормоқда.
Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг 3-турида Гонконгга қарши майдонга тушади.
Осиё ўйинлари. 2-тур
Ўзбекистон – Хитой 1:1
Голлар: Холида Дадабоева 41 – Жан Лин Янг 70.