locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Инфантинолар режасига норозилик билдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш режаси юзасидан расмий баёнот эълон қилди:
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Инфантинолар режасига норозилик билдирди
photo: gettyimages

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳам Инфантино режасига норозилик билдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш режаси юзасидан расмий баёнот эълон қилди:
«ОФК билан ушбу таклиф бўйича ҳеч қандай маслаҳатлашув ўтказилмаган. Бу каби муҳим масала тегишли ва ўрнатилган бошқарув каналлари орқали ўрганилиб, муҳокама қилинишида олдин жамоатчиликка ошкор қилинганидан хафсаламыз пир бўлди.
Жаҳон футболи келажагини мустаҳкамлайдиган инновацион ёндашувларни ўрганиш муҳимлигини тан оламиз, бироқ бундай миқёсдаги ва оқибатларга эга ташаббуслар лозим даражадаги бошқарув, шаффофлик ва конструктив маслаҳатлашув тамойилларига асосланиши керак.

Ўйиннинг тижорий ва молиявий келажагини ўзгартириши мумкин бўлган қарорлар тегишли органларга тақдим этилишидан олдин конфедерация, аъзо ассоциациялар ва бошқа манфаатдор томонлар билан атрофлича муҳокама қилиниши шарт.

ОФК барча манфаатдор томонларга таклифнинг ҳуқуқий, тижорий ва стратегик оқибатларини тўлиқ баҳолаш учун етарли маълумот ва вақт берилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу жаҳон футбол ҳамжамияти манфаатларини ҳимоя қилиш ва ФИФА бошқарув тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун зарурдир», – дейилади ОФК баёнотида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг