locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Шайх Салмон ўз нутқида сўнгги йилларда Осиё футболида эришилган ютуқларни эътироф этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: ЎФА

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Риёд шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

Йиғилишга ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа раислик қилди. Тадбирда Осиё футболининг долзарб масалалари, минтақадаги футболни янада ривожлантириш, аъзо ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, бошқарув ва таълим дастурларини кучайтириш борасидаги янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар муҳокама қилинди.

Шайх Салмон ўз нутқида сўнгги йилларда Осиё футболида эришилган ютуқларни эътироф этди. Шунингдек, у Конфедерация барча аъзо ассоциациялар билан бирдамликда ҳаракат қилишини, мураккаб вазиятларда уларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.

Йиғилишда ОФК ва УЕФА ўртасида мураббийлик таълими бўйича янги ҳамкорлик битимлари имзоланди. Ушбу келишувлар орқали мураббийлар малакасини ўзаро тан олиш, тажриба алмашиш ва ўқув дастурларини ривожлантириш кўзда тутилган. Битимлар 2029-йилгача амал қилади. Шунингдек “AFC Equal Pitch” дастури ҳам тасдиқланди. Бундан ташқари, Соҳил футболи бўйича навбатдаги икки Осиё кубоги Таиландда ўтказилиши белгиланди.

ОФК Ижроия қўмитаси қарорига кўра, “AFC Awards 2026” маросимига ҳам Таиланд мезбонлик қилиши белгиланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг