locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осимхеннинг жароҳати бўйича дастлабки ташхис маълум қилинди

Нигериялик футболчининг ўнг сон мушакларининг чов соҳасида чўзилиш ва оғриқ аниқланган, даволаш жараёни бошланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Галатасарой” ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг “Истанбул Башакшеҳир”га қарши учрашувда олган жароҳати бўйича дастлабки ташхис маълум бўлди. Нигериялик футболчининг ўнг сон мушакларининг чов соҳасида чўзилиш ва оғриқ аниқланган, даволаш жараёни бошланган. Қўшимча текширувлардан сўнг жароҳатнинг аниқ даражаси маълум бўлади.

Осимхен Туркия Суперлигасининг 4-турида “Башакшеҳир”га қарши баҳсда 16-дақиқада ҳисобни очган, бироқ жароҳат сабаб 33-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлган. “Галатасарой” учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа бош мураббийи Окан Бурук Осимхенни Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувгача сафга қайтаришга умид қилаётганини билдирди. “Галатасарой” 9 сентябрь куни турнирнинг лига босқичидаги илк ўйинини сафарда “Спортинг”га қарши ўтказади.

Маълумот учун, Осимхен жорий мавсум Туркия Суперлигасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг