locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қорабоғ» Чемпионлар Лигасида тарихий антирекорд ўрнатди

Озарбайжонликлар турнир давомида нақд 30 та гол ўтказиб юбoрди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Озарбайжоннинг «Қорабоғ» жамоаси Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида Англиянинг «Ньюкасл» клубига икки ўйин натижасига кўра 3:9 (1:6, 2:3) ҳисобида имкониятни бой берди. Бу мағлубият клуб учун нафақат турнир билан хайрлашиш, балки тарихий антирекорд билан ҳам ёдда қоладиган бўлди.

Opta Sport статистик портали маълумотларига кўра, «Қорабоғ» жорий мавсумда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиш борасида турнирнинг мутлақ антирекордини ўрнатди. Умумий босқичдаги 8 та ўйин ва плей-оффдаги 2 та баҳс давомида озарбайжонликлар жами 30 та гол ўтказиб юборишди.

Шу вақтга қадар Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида ҳеч бир жамоа ўз дарвозасидан бунчалик кўп гол олиб чиқмаган эди. Шу тариқа, «Қорабоғ» мусобақа тарихидаги энг ёмон ҳимояланган жамоага айланди.

Кейинги босқичга йўл олган «Ньюкасл»нинг 1/8 финалдаги рақиби эса «Челси» ёки «Барселона» жамоаларидан бири бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг