locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қорақалпоғистон ва Шимолий Осетия ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон ва Шимолий Осетия ёш дзюдочиларининг қўшма ўқув-машғулот йиғинлари давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қорақалпоғистон ва Шимолий Осетия ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
photo: Dzyudo Uzbekistan

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон ва Шимолий Осетия ёш дзюдочиларининг қўшма ўқув-машғулот йиғинлари давом этмоқда.

Бу ҳамкорликнинг илк босқичи эмас. Аввалроқ қорақалпоғистонлик дзюдочилар Шимолий Осетияда қўшма тайёргарлик ўтаган бўлса, эндиликда шимолий осетиялик спортчилар Нукусдаги йиғинларда иштирок этяптилар.

Ушбу ҳамкорликни ривожлантиришда россиялик тажрибали мутахассислар Станислав Касоев ва Владимир Залоев муҳим ўрин тутмоқда. Улар бугунги кунда қорақалпоғистонлик ёш дзюдочилар билан ишламоқдалар.

Бундай қўшма йиғинлар — бу нафақат татамида интенсив тайёргарлик ва амалийот, балки тажриба алмашиш, спорт маҳоратини ошириш ва ёш спортчиларда халқаро мусобақаларга хос характерни шакллантириш имкониятидир.

Бугунги меҳнат — келажакдаги ғалабаларнинг пойдеворидир. Айнан шундай лойиҳалар Қорақалпоғистоннинг янги авлод кучли дзюдочилари учун шароит яратмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг