locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta суперкомпьютери Парагвай — Франция ўйини фаворитини айтди

Дуранг ва пеналтилар серияси эҳтимоли 13,6 фоиз деб кўрсатилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Парагвай — Франция учрашуви олдидан Opta суперкомпьютери жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

25 мингта симуляция натижасига кўра, Франция ушбу баҳснинг яққол фаворити сифатида кўрилмоқда.

Opta ҳисоб-китобига кўра, французларнинг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 79,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Парагвайнинг ғалаба қозониш имконияти эса 6,7 фоизга баҳоланган. Дуранг ва пеналтилар серияси эҳтимоли 13,6 фоиз деб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Парагвай 1/16 финалда Германияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, катта сенсация қайд этган эди. Франция эса Швецияни 3:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг