locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta суперкомпьютери Испания ва Португалиянинг ғалаба имкониятларини баҳолади

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу баҳсда Испания фаворит сифатида кўрилмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Opta статистик портали суперкомпьютери ЖЧ-2026 нимчорак финалидан ўрин олган Португалия — Испания учрашуви олдидан жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу баҳсда Испания фаворити сифатида кўрилмоқда. Суперкомпьютер Испания терма жамоасининг чорак финалга йўл олиш эҳтимолини 53,8 фоиз, Португалияникини эса 46,2 фоиз деб баҳолаган.

Opta прогнозига кўра, жамоалар имкониятлари деярли тенг бўлса-да, Испания мусобақадаги барқарор ўйинлари ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари эвазига кичик устунликка эга. Португалия эса турнирдаги айрим қийин ўйинларга қарамай, таркибидаги юқори савияли футболчилар ҳисобига исталган рақибни мағлуб этиш салоҳиятига эга экани қайд этилган.

Португалия ва Испания ўртасидаги учрашув бугун ЖЧ-2026 нимчорак финалининг марказий қарама-қаршиликларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ғолиб жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг