locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta суперкомпютери ЧЛда ғолибликка даъвогарлар рўйхатини янгилади

Лигада 2-тур учрашувлари якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Opta суперкомпютери ЧЛда ғолибликка даъвогарлар рўйхатини янгилади
ФОТО: Getty images

“Арсенал” Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарга айланди. Бу ҳақда Opta суперкомпютери маълумот берди.

Ҳозирда ортда қолган икки турдан сўнг олти клуб йўқотишларсиз давом этмоқда – “Бавария”, “Реал”, “ПСЖ”, “Интер”, “Арсенал” ва “Қорабоғ”.

Opta суперкомпютерининг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда турнирда ғалаба қозонишга асосий даъвогар — “Арсенал”. Жамоанинг чемпионликка эришиш эҳтимоли 18,1%га баҳоланган. 2-ўринда “Ливерпуль” (14,7%), 3-поғонада эса “ПСЖ” (14%).

Шунингдек, кучли бешликка “Манчестер Сити” (9,7%) ва “Бавария»” (9,5%) ҳам кирган.

6-ўриндан 10-ўрингача бўлган поғоналарда “Барселона” (8,2%), “Реал” (5%), “Интер” (3,7%), “Челси” (3,5%) ва “Ньюкасл” (3,1%) жойлашган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг