locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оptа суперкомпьютери Чемпионлар Лигаси ғолиби ким бўлишини тахмин қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Опта суперкомпьютери Чемпионлар Лигаси ғолиби ким бўлишини тахмин қилди
ФОТО: UEFA.com

Оptа суперкомпьютери Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолаб чиқди.

Унга кўра, “Барселона” турнир чемпионлигига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Каталонияликларнинг ғолиб бўлиш эҳтимоли 23,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, испан гранди ортида ПСЖ (19,3 фоиз), “Арсенал” (15,6 фоиз) ва “Интер” (13,8 фоиз) каби клублар келмоқда. “Реал” эса 12,2 фоиз билан кучли бешликни якунлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки баҳслар 8-9-апрел кунлари бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг