Opta суперкомпьютери Чемпионлар лигаси финали фаворитини эълон қилди
Opta Analyst суперкомпьютери 1/2 финал босқичи якунларига кўра Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ғолиби борасидаги прогнозига тузатиш киритди.
Манбага кўра, Англия гранди ўз тарихидаги илк асосий европа кубогини қўлга киритиши керак.
7-май ҳолатига кўра Opta Analyst талқини бўйича Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари:
“Арсенал” (Англия) — 55,76%;
“Пари Сен-Жермен” (Франция) — 44,24%.
UEFA Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ярим финалида “Арсенал” “Атлетико”дан устун келди (1:1, 1:0), “ПСЖ” эса икки ўйин натижасига кўра “Бавария”дан ўтди (5:4, 1:1). Финал ўйини 30-май куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади.
Парижликлар мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. “Канонирлар” ўтган мавсумда ярим финалгача етиб бориб, бўлажак соврин соҳибларига имкониятни бой берганди.