locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta суперкомпьютери «Арсенал» ва «Ман Сити»нинг АПЛ чемпионлиги учун имкониятларини баҳолади

Ҳозирда лондонликлар турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Opta суперкомпьютери АПЛнинг 32-туридан сўнг «Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг чемпионлик имкониятларини қайтадан ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Opta Analyst нашри хабар бермоқда.

Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, «Арсенал»нинг ғалаба қозониш имконияти 87,26% ни ташкил этмоқда. «Манчестер Сити»нинг чемпион бўлиш эҳтимоли эса 12,74% га баҳоланди. Таъкидлаш жоизки, 32-тур ўйинларига қадар Лондон клубининг имкониятлари 97,7% дея кўрилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 32-турда Микел Артета шогирдлари «Борнмут»га имкониятни бой беришди (1:2), Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа эса «Челси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).

Айни дамда «Арсенал» 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» эса битта заҳира ўйинига эга ҳолда 64 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Навбатдаги турда ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. Марказий баҳс 19 апрел куни «Этихад» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг