locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оptа суперкомпьютер ЙЧЛ ғолиблиги учун даъвогарлар рўйхатини янгилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Опта суперкомпьютер ЙЧЛ ғолиблиги учун даъвогарлар рўйхатини янгилади
ФОТО: UEFA.com

Опта суперкомпьютери Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинлари якунланганидан сўнг ғолиблик учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Унга кўра, турнир чемпионлиги учун Лондоннинг “Арсенал” клуби энг катта имкониятга эга бўлиб турибди - 28,4 фоиз. Энг кам кўрсаткич эса “Реал Мадрид” тегишли - 1,1 фоиз.

УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

  1. “Арсенал” - 28,4 фоиз
  2. “Барселона” - 22,4 фоиз
  3. “Интер” - 21,1 фоиз
  4. ПСЖ - 18,8 фоиз
  5. “Бавария" - 3,7 фоиз
  6. “Астон Вилла” - 3,2 фоиз
  7. “Боруссия Дортмунд” - 1,3 фоиз
  8. “Реал Мадрид” - 1,1 фоиз

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади. “Қаймоқранглилар” ушбу турнирда жами 15 маротаба ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг