locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta. “ПСЖ” — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворити

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Opta. “ПСЖ” — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворити
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўзининг қизғин босқичига кирди. Opta нашри суперкомпьютерлар ёрдамида жамоаларнинг турнирдаги ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.

Унга кўра, Франциянинг “ПСЖ” клуби АҚШ майдонларида ўтаётган мусобақанинг асосий фаворити бўлиб турибди — 38,54 фоиз.

“Челси” клуби рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Суперкомпьютер уларнинг имкониятини 33,86 фоизга баҳолаган. Мадриднинг “Реал” жамоаси эса кучли учликни якунлаб берди. Уларнинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринига эга чиқиш эҳтимоли 24,67 фоизга тенг.

Ярим финалнинг тўртинчи иштирокчиси “Флуминенсе” эса 2,93 фоиз билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Opta суперкомпьютерининг тахминига кўра, мусобақанинг асосий фаворитлари:

  1. “ПСЖ” — 38,54 %

  2. “Челси” — 33,86 %

  3. “Реал Мадрид” — 24,67 %

  4. “Флуминенсе” — 2,93 %

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг