locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади

K гуруҳида Португалия жамоасига Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари рақиб бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Opta Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади
ФОТО: Getty images

Суперкомпьютер Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги имкониятларини баҳолади. Тадқиқот натижалари Opta Analyst’нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

Opta маълумотларига кўра, Португалия бўлажак жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун даъвогарлар рейтингида бешинчи ўринда туради, португалияликларнинг совринни қўлга киритиш имконияти 7% га баҳоланмоқда. Роберто Мартинес жамоасининг финалга чиқиш эҳтимоли 13%, ярим финалга — 23,7%, чорак финалга — 40,2%ни ташкил этди.

K гуруҳида Португалия жамоасига Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари рақиб бўлади.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал қисмида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақалар 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг