locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Опта Канада — Марокаш ўйини фаворитини айтди

Рақамлар Марокаш томонида, аммо плей-оффда битта гол ҳам бутун сценарийни ўзгартириб юбориши мумкин.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Канада — Марокаш учрашуви олдидан Опта суперкомпьютери жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Марокаш бу баҳсда фаворит сифатида кўрилмоқда. Опта марокашликларнинг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимолини 51,8 фоиз деб баҳолаган.

Канаданинг асосий вақтдаги ғалаба эҳтимоли эса 21,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, ўйиннинг қўшимча вақт ёки пенальтилар сериясига ўтиш эҳтимоли 26,5 фоиз деб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Канада гуруҳ босқичида 4 очко жамғариб, B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган. Марокаш эса C гуруҳида 7 очко билан иккинчи поғонадан плей-оффга чиққан.

1/16 финалда Канада ЖАРни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Марокаш Нидерландияни пенальтилар сериясида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг