locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta Аргентина терма жамоасининг ЖЧ—2026 даги ғалаба имкониятларини баҳолади

Турнир 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Opta Аргентина терма жамоасининг ЖЧ—2026 даги ғалаба имкониятларини баҳолади
ФОТО: Getty images

Opta портали Аргентина миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати—2026 даги имкониятларини баҳолади.

Унга кўра, Аргентина бўлажак жаҳон биринчилигида ғолибликка даъвогарлар орасида тўртинчи ўринда турибди, жамоанинг совринни қўлга киритиш имконияти 10,4 фоизга баҳоланмоқда. Лионел Скалони жамоасининг финалга чиқиш эҳтимоли 18,1%, ярим финалга — 30,3%, чорак финалга эса 45,2%ни ташкил этди.

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати—2026 да Ж гуруҳида Жазоир, Австрия ва Иордания жамоалари билан ўйнайди.

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал қисмида 48 та терма жамоа иштирок этади. Турнир 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг