Opta Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади
Суперкомпьютер Англия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади.
Тадқиқот натижалари Opta Analyst’нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
Opta маълумотларига кўра, Англия бўлажак жаҳон биринчилигида ғалаба қозонишга даъвогарлар рейтингида кучли учликни якунлаб турибди, «уч шерлар»нинг совринни қўлга киритиш имконияти 11,2 фоизга баҳоланмоқда. Томас Тухель жамоасининг финалга чиқиш эҳтимоли 19 фоизни, ярим финалга — 30,3 фоизни, чорак финалга — 47,7 фоизни ташкил этди.
ЖЧ-2026да Англия терма жамоаси L гуруҳида Хорватия, Гана ва Панама жамоалари билан ўйнайди.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал қисмида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақалар 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади.