Ҳонда Япония терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини билдирди
Япония терма жамоаси ва ЦСКАнинг собиқ ярим ҳимоячиси Кейсуке Ҳонда миллий жамоа бош мураббийи Хадзимэ Мориясунинг шартномасини яна бир йилга узайтириш эҳтимоли ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Япония Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Ҳонда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида миллий жамоа бошқарувини ўз зиммасига олишга тайёр эканини маълум қилди.
«Бу борада турли фикрлар бўлиши мумкин, аммо мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Хадзимэ Мориясуга шартномани яна бир йилга узайтириш таклиф қилингани ҳақидаги хабарни кўрдим. Агар бу муносиб номзод топилмагани учун вақтинчалик ечим бўлса, унда бир йилга мени синаб кўринг.
Агар Осиё кубогида мағлуб бўлсак, ҳеч қандай баҳонасиз мени ишдан бўшатинг. Мен бу чақириқни қабул қилишга тайёрман», — деб ёзди Кейсуке Ҳонда X ижтимоий тармоғида.