Онана Туркияда «МЮ»дагидан кўпроқ маош олади
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онана фаолиятини ижара асосида “Трабзонспор”да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, камерунлик кипер барча ҳужжатларни имзолаган, яқин орада клуб томонидан расмий тасдиқ кутилмоқда. Келаси ҳафтада эса у янги жамоасига қўшилади.
Инсайдер Бен Жейкобснинг маълум қилишича, Туркияда дарвозабон “МЮ”дагидан кўпроқ маош олади. Бунга қўшимча равишда унга имзо учун бонус ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳам берилади.
Маълумот учун, Онана ўтган мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ўтказиб юборди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист