Онана \"МЮ\"да қолмоқчи
Унга Франциядан таклиф бўлмоқда.
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онана Франция чемпионатидан таклиф бўлишига қарамай, жамоада қолмоқчи.
The Times хабарига кўра, 29 ёшли камерунлик посбонга “Монако” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Монегасклар аллақачон Онана бўйича таклиф юборган.
Шунга қарамай, Андре “Манчестер Юнайтед”да қолишни хоҳламоқда ва асосий таркиб учун рақобатлашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, камерунлик футболчи 2023 йилнинг ёзида 47 миллион фунт эвазига "Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист