Онана 24 соат ичида «Трабзонспор» билан шартнома имзолайди
У ижара асосида Туркия клубига йўл олмоқда.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана яқин 24 соат ичида агенти билан Туркияга йўл олади, деб хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
29 ёшли камерунлик футболчи 2026 йилнинг июнигача ижара асосида "Трабзонспор"га ўтади. Келишувда сотиб олиш опцияси ва ижара ҳақи мавжуд эмас.
Онана 2023 йилдан бери "МЮ"да ўйнамоқда. У 102 та ўйинда майдонга тушиб, 150 та гол ўтказиб юборган.
Қайд этилишича, Онана “МЮ”дагига қараганда Туркияда кўпроқ маош олиши хабар қилинганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист