locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қўқон-1912» жамоасининг мухлислари учун Самарқандга бепул транспорт ташкил этилади

Ўйин 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қўқон-1912» жамоасининг мухлислари учун Самарқандга бепул транспорт ташкил этилади
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Хабарингиз бор, 21-ноябр куни "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 29-турида "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 18:15 да Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади.

Жамоамиз раҳбарияти мухлисларимизга енгиллик яратиш мақсадида уларни бемалол Самарқанддаги ўйинга бориб келишлари учун текин 10 та мини автобуслар ташкиллаштиришмоқда.

"Мини автобуслар 21-ноябр куни Қўқондаги "Марказий" стадиондан соат 05:00 да ҳаракатини бошлайди. Жойлар сони чегараланганлиги боис ушбу баҳсга боришни истовчилар "Қўқон-1912" жамоасининг мухлислари билан ишлаш раҳбари Исроилов Қаҳрамонжон билан алоқага чиқишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг