«Қўқон-1912» янги футболчиларини таништирди
Бугун 2-БЎСМга қарашли стадионда “Қўқон-1912” жамоаси давралар оралиғида таркибга келиб қўшилган ўйинчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, жамоа бош директори Акрамжон Мамадалиев, жамоа мураббийлари ва бошқа расмий кишилар иштирок этишди.
Маросим аввалида шаҳар ҳоким Маъруфжон Усмонов ва "Қўқон-1912" клуби бош директори Акрамжон Мамадалиев сўзга чиқди ва жамоанинг мақсадлари ва режалари ҳақида гапириб ўтишди.
Шундан сўнг жамоага янги келииб қўшилган футболчилар оммага таништирилди. Азамат Сойибов, Аброр Каримов, Шоҳруҳ Гадоев, Абдуғафур Ҳайдаров, Клейди Даци ва Муҳриддин Пазилдиновга "Қўқон-1912" формалари тақдим этилди.
Янги футболчилар қуйидаги рақамларни танлашди.
Шоҳруҳ Гадоев - 10-рақам
Клейди Даци - 17-рақам
Абдуғафур Ҳайдаров - 78-рақам
Аброр Каримов - 23-рақам
Муҳриддин Пазилдинов - 21-рақам
Азамат Сойибов - 26-рақам
Тадбирда жамоа мухлислари ҳам сўзга чиқиб, доим “Қўқон-1912” жамоаси билан бирга бўлишларини маълум қилишди.