«Қўқон-1912» ҳужумчиси Silvanus Nimeli Либерия терма жамоасига чақирилди
Ҳужумчи яқин кунларда ўз терма жамоаси лагерига жўнаб кетади.
Фото: Қўқон-1912 ПФК
"Қўқон-1912" клуби ҳужумчиси Silvanus Nimeli сентябр ва октябр ойларидаги FIFA кунлари доирасидаги учрашувларда иштирок этиш учун Либерия миллий терма жамоасидан таклиф олди.
Ҳужумчи яқин кунларда ўз терма жамоаси лагерига жўнаб кетади ва халқаро ўйинларда мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Либерия терма жамоаси сентябр-октябр FIFA кунлари доирасида Африка Миллатлар кубоги саралаш баҳслари доирасида Руанда ва Мали терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, Африка жамоаси Иорданияга қарши Халқаро ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушади.