locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қўқон-1912» Туркиядаги йиғин давомида жами 5 та учрашувда майдонга тушади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қўқон-1912» Туркиядаги йиғин давомида жами 5 та учрашувда майдонга тушади
Фото: Қўқон-1912 ПФК

«Қўқон-1912» мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулот олиб бормоқда.

Бу йиғин давомида Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа жами 5 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Дастлаб «шунқор»лар Косованинг «Вуштрриа» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 28 январга белгиланган.

Йиғиннинг сўнгги баҳси эса 13 февраль куни бўлиб ўтади. Ўшанда жамоа Молдова чемпионати вакили «Милсами» жамоаси билан тўқнаш келади.

Шунингдек, жамоамиз Россиянинг «Шинник» ва Қозоғистоннинг «Каспий» каби клубларга қарши ўйнашади. Ушбу баҳслар 1 ва 9 февраль кунлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Андрей Сергеевич шогирдлари 5 февраль куни ҳам назорат баҳсида майдонга тушади. Ҳозирча ушбу санадаги рақиб номи маълум эмас.

«Қўқон-1912» жамоасининг ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари ва баҳс саналари билан танишинг:

28.01.2026: «Қўқон-1912» - «Вуштрриа»
1.02.2026: «Қўқон-1912» - «Шинник»
5.02.2026: «Қўқон-1912» - кейинроқ маълум бўлади
9.02.2026: «Қўқон-1912» - «Каспий»
13.02.2026: «Қўқон-1912» - «Милсами».

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг