locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қўқон-1912» - «Пахтакор». Ўзаро учрашувлар тарихидан

Учрашув соат 16:00да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Қўқон-1912» - «Пахтакор»
Фото: Пахтакор ПФК

"Пахтакор"" Суперлиганинг 28-турида Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлишади.

"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 35 баҳснинг 21тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол қилган жамоамиз 48 гол ўтказиб юборган.

Рақиб мезбонлик қилган учрашувларда эса вазият шундай: 5 ғалаба, 5 мағлубият ва 7 дуранг. Сафардаги ўйинларда жамоамиз 28 тўп киритиб, 28 гол ўтказиб юборган.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳс 8 ноябрь, шанба куни Қўқондаги "Марказий" стадионда соат 16:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг