«Қўқон-1912» О‘ФАнинг «Ҳалол ўйин» мавзусидаги семинарида иштирок этди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Қўқон-1912 ПФК
Маълумки, ҳар мавсум олдидан Суперлига клублари учун "Ҳалол ўйин" мавзусида семинар ўтказиб келинади.
ЎФА махсус инспекцияси мутасаддилари одатдагидек, янги мавсум олдидан Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган бош жамоамиз аъзолари учун онлайн тарзда семинар ўтказди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этмаслик шартлиги, акс ҳолда бунинг оқибати ёмон ҳолатларга олиб келиши атрофлича тушунтириб ўтилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист