locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қўқон-1912» икки нафар етакчиси билан янги шартнома имзолади

Ҳар икки ўйинчи билан 2 йиллик битим имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қўқон-1912» икки нафар етакчиси билан янги шартнома имзолади
Фото: Қўқон-1912 ПФК

"Қўқон-1912" янги мавсум учун таркибни шакллантириш ишларини давом эттирмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, қўқонликлар таянч ярим ҳимоячи Иқбол Маликжонов ва вингер Муҳаммаданас Ҳасанов билан янги 2 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Ҳасанов ўткан мавсум жамоа сафида Суперлига баҳсларид 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 4 та ассист бор.

Жамоа сардори Иқбол Маликжонов эса ўткан мавсум Суперлигада 26 та баҳсда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг