«Қўқон-1912». 2025 йил сарҳисоби. Ким қанча гол урди?
Якунланган мавсумда "Қўқон-1912" жамоасининг 15 нафар футболчиси ўз ҳисобига ҳеч бўлмаганда битта гол ёзиб қўйишди.
Ўтган мавсумда жамоа аъзолари жами 35 та гол уришди. Суперлига ва Ўзбекистон кубогини бирга олганда жамоамиз сафидаги энг яхши тўпурар Жавоҳир Ҳусанов бўлди.
24 ёшли ярим ҳимоячи жами 7 та гол урди ва яна 3 та голга ассистлик қилди. Иккинчи ўринда эса жамоамизнинг маҳоратили ҳужумчиси Шаҳзод Бешимов жой олди.
Ҳужумчи жами 5 та гол урди ва яна 3 та голга ассистлик қилди. Шуни таъкидлаш лозимки, Бешимов иккинчи даврани жароҳат сабабли тўлиқ ўтказиб юборди.
Кучли учликдан бир йўлла уч нафар футболчимиз жой олди. Улар — Муҳаммадасас Ҳасанов, Жасур Холтўраев ва Клейди Даци. Ушбу футболчилар якунланган мавсумда 3 тадан гол уришди.
Барча гол ва ассистлар эгаллари билан танишинг:
Жавоҳир Ҳусанов 7 та гол ва 3 та ассист
Шаҳзод Бешимов 5 та гол ва 3 та ассист
Муҳаммадасас Ҳасанов 3 та гол ва 5 та ассист
Жасур Холтўраев 3 та гол
Клейди Даци 3 та гол
Егор Кондратюк 2 та гол ва 1 та ассист
Андро Георгадзе 2 та гол
Абдуғафур Ҳайдаров 2 та гол ва 2 та ассист
Аброr Каримов 2 та гол
Шаҳзод Акрамов 1 та гол ва 1 та ассист
Иқболжон Маликжонов 1 та гол ва 1 та ассист
Аслиддин Тоштемиров 1 та гол
Ҳусниддин Ғофуров 1 та гол
Бекжон Жўрабоев 1 та гол
Шоҳрух Ғадоев 1 та гол ва 1 та ассист
Алишер Салимов 1 та ассист
Зафар Ҳакимов 1 та ассист
Баҳром Абдураҳимов 1 та ассист
Мӯҳриддин Пазлидинов 1 та ассист