locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Омар Мармушнинг «Тоттенхэм»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин

«Шпорлар» мисрлик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ трансфернинг молиявий томони келишувга асосий тўсиқ бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш Лондонинг «Тоттенхэм» клубига ўтмаслиги мумкин. «Шпорлар» мисрлик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ трансфернинг молиявий томони келишувга асосий тўсиқ бўлиб турибди.

«Эвертон»нинг собиқ бош директори Кит Уайнес маълумотига кўра, «Тоттенхэм» трансфер суммасидан ташқари агентлик ҳақи, футболчига бериладиган бонуслар ва бошқа харажатлар учун яна тахминан 23,4 миллион евро сарфлаши керак бўлади.

Бундан ташқари, Мармушнинг маоши ҳам Лондон клуби учун жиддий муаммо бўлиши мумкин. Мисрлик ҳужумчи «Манчестер Сити»да йилига тахминан 17 миллион евро маош олади. Шу сабаб «Тоттенхэм» раҳбарияти футболчини трансфер қилиш масаласида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, Мармуш «Манчестер Сити»нинг «Арсенал»га қарши Англия Суперкубоги баҳсида майдонга тушган эди. «Сити» 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувда мисрлик футболчи 37 дақиқа ҳаракат қилди ва самарали ҳаракат билан ажралиб тура олмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг