“Олтин тўп” учун номзодлар қачон эълон қилиниши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
“Олтин тўп” мукофоти асосчиси бўлган Франциянинг машҳур France Football журнали 7-август куни 2025-йилги соврин учун номзодларни эълон қилади. Бу ҳақда “Олтин тўп” матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, “Олтин тўп” — журнал томонидан бир календарь йилининг энг яхши футболчисига бериладиган йиллик футбол мукофоти ҳисобланади. Бу ҳар бир футболчи учун энг нуфузли индивидуал мукофот сифатида эътироф этилади.
Дастлабки мукофот 1956-йилда топширилган. Уни France Football нашрининг собиқ бош муҳаррири Габриэль Ано таъсис этган. “Олтин тўп”нинг илк ғолиби инглиз ҳужумчиси Стенли Мэтюс бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист