locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Олтин тўп” ташкилотчилари Лев Яшин номини дарвозабонлар совринидан олиб ташлади

2026 йилги номзодлар эълон қилинган расмий материалларда Лев Яшин номи тилга олинмаган, соврин эса “Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони” сифатида тақдим этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

France Football томонидан йилнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган мукофот эндиликда “Яшин Трофейи” деб номланмаяпти. 2026 йилги номзодлар эълон қилинган расмий материалларда Лев Яшин номи тилга олинмаган, соврин эса “Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони” сифатида тақдим этилган.

2025 йилда номзодлар эълон қилинганда France Football бир неча бор “Яшин Трофейи” номидан фойдаланган эди. Ҳатто 2026 йил июль ойида, жаҳон чемпионати давомида ташкилотнинг расмий сайтида ҳам мукофот айнан шу ном билан тилга олинган. Бироқ 8 сентябрь куни эълон қилинган янги материалларда Яшин номи бутунлай олиб ташланган.

Шу билан бирга, France Football мукофотнинг қайта номлангани ҳақида алоҳида расмий баёнот бермаган. Аввалроқ ОАВда соврин номи ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирги ҳолатда расмий материаллар ва мукофот регламентида “Goalkeeper of the Year” номидан фойдаланилмоқда.

Маълумот учун, Яшин Трофейи 2019 йилда таъсис этилган бўлиб, “Олтин тўп”ни қўлга киритган тарихдаги ягона дарвозабон Лев Яшин шарафига номланган эди. 2026 йилги соврин учун 10 нафар дарвозабон, жумладан Матвей Сафонов, Тибо Куртуа, Давид Райя ва Эмилиано Мартинес номзод сифатида кўрсатилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг