locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Олтин тўп” соҳиби ўз ғалабасидан фақат тақдирлаш маросимида хабар топади

France Football шу тариқа аввалги йилларда қўлланилган махфийлик тартибини сақлаб қолмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

France Football журнали 2026-йилги “Олтин тўп” мукофоти ғолибининг номини тақдирлаш маросимигача сир сақламоқчи. Ташкилотчилар овоз бериш натижалари олдиндан ошкор бўлишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Манбага кўра, мукофот соҳибининг шахси маросимда конверт очилмагунча ҳеч кимга маълум қилинмайди. Ҳатто овоз беришда ғолиб чиққан футболчининг ўзи ҳам мукофотни қўлга киритганини фақат саҳнада унинг исми эълон қилингач билиб олади.

France Football шу тариқа аввалги йилларда қўлланилган махфийлик тартибини сақлаб қолмоқчи. Ташкилотчиларнинг асосий мақсади ғолибнинг номи маросимдан олдин оммага тарқалишига йўл қўймаслик ва тақдирлаш жараёнидаги кутилмаган натижани сақлаб қолишдан иборат.

Маълумот учун, 2026-йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондондаги Palladium театрида бўлиб ўтади. Мукофот бу йил ўзининг 70 йиллигини нишонлайди. Амалдаги “Олтин тўп” соҳиби эса 2025 йилда ушбу совринни қўлга киритган “ПСЖ” ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг