locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олти карра Bundesliga чемпиони фаолиятини «Napoli»да давом эттириши мумкин

Неаполликлар қишки трансферлар вақтида бир қатор трансферларни амалга оширмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олти карра Bundesliga чемпиони фаолиятини «Napoli»да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Napoli» клуби жамоани кучайтириш учун «Bavariya» яримҳимоячиси, 30 ёшли Леон Горецкани устувор вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мюнхенликлар Горецкани январ ойида сотиб юбормаслиги эҳтимоли юқори, гарчи футболчининг шартномаси келаси ёзда якунланса ҳам. Шу сабабли «Napoli» раҳбарияти муқобил номзодларни ҳам ўрганмоқда. Улар орасида Кобби Майну («Manchester United»), Лоренсо Пеллегрини («Roma») ҳамда Сунгуту Магасса («West Ham United») бор.

Леон Горецка 2018 йил ёзидан буён «Bavariya» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида яримҳимоячи клуб билан бирга олти бор Германия чемпиони бўлди. У барча мусобақаларда жами 287 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол ва 48 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Transfermarkt порталига кўра, Леон Горецканинг ҳозирги бозор қиймати 15 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг