locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ольмо АПЛга йўл олиши мумкин

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ольмо АПЛга йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Барселона»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Дани Ольмо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Ольмонинг вакиллари футболчининг хизматларини Англия чемпионатининг етакчи клубларига таклиф қилган. Улар орасида «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» бор.

Қайд этилишича, ушбу клубларнинг барчасига трансферни январь ойида амалга ошириш имконияти мавжудлиги ҳақида маълумот берилган. Бироқ ҳозирча «Барселона» раҳбариятига Ольмо бўйича расмий таклиф келиб тушмаган.

28 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда каталонияликлар сафида барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда Ольмо учта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали эса Дани Ольмонинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг