locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Олмалиқ» янги мавсумда чемпионлик учун курашади

Мамлакатимизнинг энг нуфузли футзал клубларидан бири — Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Олмалиқ» янги мавсумда чемпионлик учун курашади
photo: OKMK fk

“Олмалиқ” янги мавсумда чемпионлик учун курашади.

Мамлакатимизнинг энг нуфузли футзал клубларидан бири — Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

ОКМК клуби бош директори Баҳодир Мирзаевнинг маълум қилишича, айни пайтда жамоада мураббийлар штаби янгиланмоқда.

Маълумки, беш карра Ўзбекистон чемпиони, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги мусобақаларининг бир неча карра ғолиби бўлган жамоа 2025/2026-йилги мавсум якунида бош мураббий Александр Петров билан дўстона хайрлашди ҳамда унинг клуб ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ҳозирда жамоанинг ўтган мавсумдаги асосий таркиби сақлаб қолинган. Шу билан бирга, таркибни янада кучайтириш мақсадида маҳаллий ва хорижлик футзалчилар кўрикка таклиф этилган. Машғулотлар август ойидан Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси залида олиб борилади.

Баҳодир Мирзаев:

"Клуб раҳбарияти футзал жамоамиз олдига ҳар доим юксак мақсадларни қўяди. Бу мавсум ҳам бундан мустасно эмас. Насиб қилса, чемпионлик учун курашамиз. Бунга кучимизни ҳам, салоҳиятимизни ҳам етарли."

Клуб инфратузилмаси ва ташкилий тузилмасида ҳам қатор янгиланишлар амалга оширилади. Жумладан, футзал жамоаси яна ўзининг тарихий “Олмалиқ” номи билан фаолият юритади. Шунингдек, клубнинг янги рамзи ва атрибутикаларида ҳам замонавий ўзгаришлар жорий этилади.

Янги мавсум олдидан олиб бориладиган тайёргарлик жараёни, трансфер янгиликлари ҳамда жамоага қўшилаётган маҳаллий ва хорижлик футзалчилар ҳақида ижтимоий тармоқларимиз орқали мунтазам маълумот бериб бориламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг