locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олисe “Реал Мадрид”га ўтишни хоҳламоқда

Бироқ “Бавария” ўз позициясини ўзгартирмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциялик вингер Майкл Олисe жорий ёзда фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда франциялик журналист Санти Ауна хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчи “Реал Мадрид”ни фаолиятидаги кейинги босқич учун энг мақбул вариант деб ҳисобламоқда. Мадрид клуби ҳам Олисeни ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда ва унинг трансфери учун рекорд даражадаги маблағ ажратишга тайёр.

Бироқ “Бавария” ўз позициясини ўзгартирмаган. Мюнхен клуби Олисeни сотишни режалаштирмаяпти ва уни жамоанинг келажаги учун муҳим футболчилардан бири деб ҳисобламоқда. Аввалроқ клуб раҳбарияти ва вакиллари футболчи трансфер учун мавжуд эмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.

Шу тариқа, Олисeнинг истагига қарамай, унинг трансфери фақат “Бавария” ўз қарорини ўзгартирган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Ҳозирча Германия чемпионлари франциялик вингер билан хайрлашишни истамаётгани маълум.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг