locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олисe Пeлeнинг рeкордини янгилади

Майкл учун жорий мундиалдаги еттинчи ассист бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олисe Пeлeнинг рeкордини янгилади
ФОТО: Getty images

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Майкл Олисe бир Жаҳон чемпионатида энг кўп голли узатма бериш бўйича Пелега тегишли рекордни янгилади.

Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун кечган баҳсида Майами шаҳрида Англияга қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда Олисe Килиан Мбаппега икки марта — 48 ва 66-дақиқаларда голли узатма берди.

Бу голли узатмалардан иккинчиси Олисe учун жорий мундиалдаги еттинчи ассист бўлди. Шу тариқа у Пелe 1970 йилги Жаҳон чемпионатида ўрнатган олтида голли узатма рекордини ортда қолдирди.

Маълумот учун, 24 ёшли Майкл Олисe Мюнхеннинг “Бавария” клуби шарафини ҳимоя қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг